uzavtosanoat

АО "Джизакский аккумуляторный завод"

 Данный документ доступен только на узбекском языке.

pdf Скачать

 

 Жиззах шаҳар хокимлиги ҳузуридаги

тадбиркорлик субъектларини

рўйхатдан ўтказиш инспекцияси

томонидан 2014 йил "23" 12 -да

"6068"-сонли реестр рақами

билан рўйхатга олинган

«Жиззах аккумулятор заводи»

очиқ акциядорлик жамияти

акциядорларининг

2014 йил 27 ноябрдаги

умумий йиғилишида

тасдиқланган

 

 

 «JIZZAX AKKUMULYATOR ZAVODI» aksiyadorlik jamiyati

 УСТАВИ

 (янги таҳрири)

 

 

 

Жиззах шаҳри – 2014 йил

 

 

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятининг (матн давомида – Жамият деб юритилади) ушбу Устави Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (матн давомида – Қонун) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида – «Jizzax akkumulyator zavodi» aksiyadorlik jamiyati;

Рус тилида – акционерное общество «Джизакский аккумуляторный завод»

Жамиятнинг қисқартирилган номи:

Ўзбек тилида – «Jizzax akkumulyator» AJ;

Рус тилида – АО «ДАЗ»

1.4. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 130112, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, «А» саноат ҳудуди

1.5. Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

1.6. Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.daz.uz

II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МАҚСАДИ

2.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.

2.2. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

- аккумулятор батареялари ишлаб чиқариш ва сотиш;

- ишлатилган аккумулятор батареяларини ва иккиламчи қўрғошинни қайта ишлаш;

- давлат, нодавлат корхоналари ва ташкилотлари, хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш ва тижорат корхоналар ва хорижий шериклар билан қўшма корхоналар, ваколатхоналар ва бошқа ташкилотларни ташкил этиш;

- ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

- Жамият ходимларини ишлаш шароитини оғирлигини инобатга олиб, улар учун муқим ва муваққат мехмонхоналар ва ётоқхоналар, дам олиш масканлари ташкил этиш ва шартномалар асосида бошқа шахслар учун ҳам пуллик хизматларни кўрсатиш;

- маҳсулот ишлаб чикариш ва уни сотиш ҳамда улгуржи савдо билан шуғулланиш, корхона, ташкилот ва фуқаролар учун ишлар бажариш ҳамда хизмат кўрсатиш;

- ишчи ва ходимлар малакасини ошириш учун ўқишлар, тажриба алмашиниш ва кўргазмалар ташкил этиш;

- қонунчиликда ман этилмаган барча турдаги фаолият билан буюртмалар асосида шуғулланиш.

III. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ

3.1. Жамиятнинг устав фонди акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

3.2. Жамиятнинг устав фонди 74 179 000 000 (етмиш тўрт миллиард бир юз етмиш тўққиз миллион) сўмни ташкил қилади. У ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 74 179 000 (етмиш тўрт миллионбир юз етмиш тўққиз минг) дона оддий акцияларга бўлинган.

Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш

3.3. Жамиятнинг устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

3.4. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

3.5. Жамият устав фондини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 74 179 000 (етмиш тўрт миллионбир юз етмиш тўққиз минг) дона оддий акциялардан иборат.

3.6. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

3.7. Қўшимча чиқарилаётган акциялар очиқ обуна усули билан белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш йўли билан биржа ёки биржадан ташқари уюшган бозорда жойлаштирилади.

3.8. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.

3.9.Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади.

Жамиятнинг устав фондини камайтириш

3.10. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.11. Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, Жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.

3.12. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАР БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

4.1. Жамиятнинг акциялари оддий бўлиб, эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланади.

4.2. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

4.3. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

4.4. Жамият тугалланган молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

4.5. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

4.6. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

V. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИ

5.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.

5.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

5.3. Жамият устав фондининг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда жамият захира фонди тузилади.

5.4. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 5.3-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 фоиз миқдорида ажратмалар ўтказади.

5.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

VI. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6.1. Жамиятнинг ҳар бир оддий (одатдаги) якцияси унинг эгаси бўлмиш якциядорга бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради.

6.2. Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу Қонунга ва жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.

6.3. Акциядорлар ҳуқуқлари :

- тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;

- депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;

- жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

- жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

- акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

- жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

- жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаётган жамият акцияларини ўзларига тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда учинчи шахсларга таклиф этилаётган нарх ва шартлар бўйича олишда имтиёзга эга бўлиш. Бир ёки бир неча акциядор ушбу имтиёзли хуқуқдан фойдаланмаган тақдирда жамиятнинг қолган акциядорлари ўзларига тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда олишлари имтиёзига эга бўлиш;

- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,

- ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

- ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;

- қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

6.4. Акционерлар куйидагиларга мажбур:

- мазкур Устав ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган тартибда, миқдорда ва усуллар ёрдамида акциядорга хақ тўлаш;

- жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотни ошкор этмаслик;

- ўз харакатлари билан Жамиятинг манфаатларига зарар етказмаслик.

6.5. Акционерлар шунингдек мазкур Устав ва амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга.

VII. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

7.1. Жамият бошқарув органлари –Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи (Бош директор).

VIII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

8.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

8.2. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

8.3.Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

8.4. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

8.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

- жамиятни қайта ташкил этиш;

- жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

- жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

- жамиятнинг устав фондини камайтириш;

- ўз акцияларини олиш;

- жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

- жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

- жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

- жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

- жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

- акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

8.6. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар йиғилиш баённомаси имзоланган кундан икки иш кунидан кечиктирмай, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.

8.7. Жамият Акциядорлар умумий йиғилишининг иши, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилиниши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низоми асосида тартибга солинади.

IХ. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

9.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.

9.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 3 (уч) кишидан иборат.

9.3. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

Жамият Бош директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

9.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- жамиятнинг устав фондини кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

- жамиятнинг Бош директорини сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- жамиятнинг Бош директорига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

- аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

9.5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

9.6. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Жамият Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

9.7. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда ба         ённома юритилишини ташкил этади.

9.8. Жамият Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.

9.9. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.

9.10. Жамият Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

9.11. Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низоми асосида иш олиб боради.

X. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

10.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги Ижроия органи –Бош директор томонидан амалга оширилади.

10.2. Бош директор жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

10.3. Бош директор Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига ҳисобот беради.

10.4. Бош директор Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади). Бош директор билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

10.5. Бош директорга тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, меҳнат шартномасида белгиланади.

10.6. Бош директорнинг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

10.7. Бош директор Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

10.8. Бош директорнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

- мазкур устав ва Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

- Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

- Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

- Жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;

- штатларни тасдиқлаш, Жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

- Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;

- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

- ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;

- Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

- амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш.

10.9. Бош директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.

10.10. Бош директор қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият олдида жавобгардир.

10.11. Бош директор мазкур устав ва Жамиятнинг «Ижроия органи тўғрисида»ги Низоми асосида иш олиб боради.

XI. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

11.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши бир йил муддатга тафтиш комиссиясини сайлайди. Жамият тафтишкомиссияси 3 (уч) кишидан иборат.

11.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари:

- бухгалтерия ҳисоботини ва молиявий ҳужжатларни тафтиш қилиш;

- бухгалтерия ва статистик ҳисоботларнинг амалдаги қонунчиликка тўғри келишлигини таҳлил қилиш;

- Жамиятнинг иқтисодий ҳолатини кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш,жамиятнинг молиявий ҳолатини тахлил қилиш;

- давлат тўловларининг тўғри хисобланганлигини ва ўз вақтида бюджетга ўтказилишини тафтиш қилиш;

- Жамият бошқарув органлари томонидан қабул килинган карорларнинг тўғрилигини назорат қилиш;

- йиллик бухгалтерия ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни акциядорларнинг умумий йиғилишигача тафтиш қилиш.

11.3. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамиятнинг Бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.

11.4. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

11.5. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

11.6. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби Жамиятнинг «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низомида белгилаб қўйилади.

XII. ЖАМИЯТНИНГ ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ

12.1. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

12.2. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

XIII. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ

13.1. Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга аудиторлик хулосасини тақдим этади.

13.2. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.

ХIV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

14.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.

14.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

14.3. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

 

 

catalog

Предлагаем Вашему вниманию широкий ассортимент аккумуляторов для разных моделей автотранспорта.

Подробнее...

Copyright © 2015 Акционерное общество «Джизакский аккумуляторный завод».
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна. Разработка сайта: ayuda Ayuda Group.