uzavtosanoat

АО "Джизакский аккумуляторный завод"

 

«Жиззах аккумулятор заводи»

очиқ акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2014 йил 27 ноябрдаги

умумий йиғилишида тасдиқланган

 

 

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти

Акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисида

НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда «Жиззах аккумулятор заводи»акциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, «Жиззах аккумулятор заводи»акциядорлик жамияти акциядорлари Умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.

1.2. 1.3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиши шарт.

1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий ҳисобот йиғилиши молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш тўғрисидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

1.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.

1.6. Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой, йиғилиш кун тартиби, Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана, Умумий йиғилишни ўтказиш учун жамият реестри тузиладиган сана, ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини, Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати, овоз бериш шакли ва матни жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

2.1. Акциядорлар Умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:

а)    жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

б)   жамиятни қайта ташкил этиш;

в)   жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г)    жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д)   эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

е)    жамиятнинг устав фондини камайтириш;

ж)  ўз акцияларини олиш;

з)    жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

и)   жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

к)   жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

л)   жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

м)  жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

н)   жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

о)   қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

п)   жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

р)   акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

с)    акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

т)    акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

у)   акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

ф)  қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

х)   қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар Умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият кузатув кенгашига ёки ижроия органига берилиши мумкин эмас.

«б)», «в)», «г)», «н)», «ф)» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Умумий йиғилишда иштирок этувчи овоз берувчи акцияларнинг тўртдан уч қисмига эгалик қилувчи акциядорларнинг кўпчилик овози билан, колган масалалар бўйича қарорлар йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

III. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ.АКЦИЯДОРЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

3.1. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорлар рўйхатига киритилиб, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар, уларнинг ваколатли вакиллари, Жамият аудитори, Жамият Кузатув кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, Жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар (Кузатув кенгашини ва Жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодлар муҳокама қилинган ҳолларда кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади).

3.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

3.3. Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

3.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

3.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

3.6. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.

3.7. Агар жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.

3.8. Жамият акциядори бўлган юридик шахс раҳбари Умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.

3.9. Умумий йиғилишга келган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш Умумий йиғилиш умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига мувофиқ юритилади.

3.10. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади. Қайдэтишрўйхатирисолаҳолигакелтирилган, тартибрақамиқўйилган, ипўтказибтикилганваакциядорликжамиятимуҳрибилантасдиқланганбўлишикерак.

3.11. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва Акциядорлар Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюлеттенлар тўпламини (2-илова) оладилар.

3.12. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига "__________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича "_____" да берилган ишончнома бўйича" деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади (3, 3а-иловалар).

3.13. Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар Умумий йиғилишида акциялар эгаси томонидан берилган ишончнома бўйича қатнашиши мумкин

3.14. Акциялар рўйхат тузилган санадан кейин ва Акциядорлар Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши санасигача берилган ҳолларда жамият акция олувчига овоз беришга ёки акция олувчининг кўрсатмаларига мувофиқ акциядорлар Умумий йиғилишида овоз беришга ишончнома бериши керак. Кўрсатиб ўтилган қоида, шунингдек акцияларни беришнинг кейинги ҳар бир ҳолатига нисбатан ҳам қўлланилади.

 

IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

4.1. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамият кузатув кенгаши, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса Умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

-Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

-Умумий йиғилишнинг кун тартибини;

-Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;

-Умумий йиғилишни ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;

-Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;

-Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига такдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

-овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, "турли масалалар", "бошқа масалалар", "ўзга масалалар" ва ҳоказоларнинг) акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл кўйилмайди.

Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кундан кам ва 30 кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришни Кузатув кенгаши ёки Ижроия органи амалга оширади.

4.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек Умумий йиғилиш ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестри асосида акциядорларга электрон почта ва ёзма билдиришнома (4-илова) орқали юборилади.

Жамият бошқа оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио) орқали Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни қўшимча равишда хабардор қилишга ҳақлидир.

Жамият акциядорнинг талабига кўра унга уни Акциядорлар Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи акциядорлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги ахборотни (текин) беришга мажбурдир.

4.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ёзма билдиришнома ва хабарда қуйидагилар бўлиши керак:

- жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

- умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

- жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

- умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

- умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.

4.4. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёхуд жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга мажбурий тақдим этиш учун қўшимча ахборот (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

4.5. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган жамият акциядорлари (акциядори) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин узоғи билан 30 кун ичида акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга (5-иловада кўрсатилган шакл бўйича) ҳамда жамият кузатув кенгаши ва жамият тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

4.6. Акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига масалани қўйиш сабаби, масалани киритаётган акциядор (акциядорлар)нинг номи, унга тегишли акциялар сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

Жамиятнинг Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритишда, шу жумладан ўз номзодини кўрсатишда номзоднинг исми, унга тегишли акциялар сони ва турлари (агар номзод жамиятнинг акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорларнинг номлари, уларга тегишли акцияларнинг сони ва турлари кўрсатилади.

4.7. Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда мазкур Низомнинг 4.5-бандида белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.

4.8. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

- акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур Низомнинг 4.5-бандида белгиланган муддатга риоя қилинмаса;

- акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 4.5-бандида назарда тутилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эгалик қилмаса;

- мазкур Низомнинг 4.6-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;

- таклиф қонун ҳужжатларига талабларига мувофиқ бўлмаса.

4.9. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки номзодни жамиятнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш асосли равишда рад этилиши тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган кундан кейин уч иш кунидан кечикмай масалани киритган ёки таклиф берган акциядор (акциядорлар)га юборилади.

4.10. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамият Кузатув кенгаши қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:

- унинг ўз ташаббуси билан;

- тафтиш комиссияси талаби билан;

- талаб берилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан (6-илова).

5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш жамият Кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб берилган пайтдан бошлаб 30 кундан кечикмай амалга оширилади.

5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ифодаланиши керак.

5.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамиятнинг тафтиш комиссияси, Жамият аудитори ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан чақирилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.

5.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришталаби акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми(номи), унга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган бўлиши лозим.

5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5.7. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби берилган санадан бошлаб ўн кун ичида жамият Кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг чақирилиши ёхуд унинг чақирилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.

5.8. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби рад этилиши ҳақидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

- акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) талаб берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилмаса;

- жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган саволлардан ҳеч бири унинг ваколатига тегишли бўлмаса;

- кун тартибига киритиш учун таклиф қилинаётган масала қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

5.9. Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақиришни асосли равишда рад этиш тўғрисидаги қарори уни чақиришни талаб қилувчи шахсларга ушбу қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечикмай юборилади.

5.10. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

5.11. Агар мазкур Низомда белгиланган муддат ичида жамият Кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаса ёки мазкур Низомнинг 5.8-бандида кўрсатилмаган сабаблар бўйича уни чақириш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилувчи шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Ушбу ҳолда акциядорлар Умумиййиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш харажатлари акциядорлар Умумиййиғилишининг қарорига кўра жамият маблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.

5.12. Акциядорлик жамияти томонидан Кузатув кенгашининг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишлари тегишли Тартибга (7-илова) мувофиқ тарзда чақирилади.

VI. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ

6.1. Акциядорлар Умумиййиғилиши, агар Умумиййиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тамом бўлиши пайтида Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса қонуний кучга (кворумга) эга бўлади.

6.2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат битта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг Умумий сонидан келиб чиқиб ўтказилади.

6.3. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг 60 минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги Умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади.

Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибига ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

6.4. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

6.5. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

6.6. Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш мазкур Низомнинг 4.2-бандида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

6.6. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси 20 кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

VII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИНГИШЧИ ОРГАНЛАРИ

7.1. Қуйидагилар Умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раис, саноқ комиссияси, котиб.

7.2. Акциядорлар Умумий йиғилишига Кузатув кенгаши раиси ёки аъзоларидан бири раислик қилади.

7.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.

7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.

7.6. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиши учун рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

7.7. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатув кенгаши аъзолари, жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, Ижроия орган раҳбари, тенг равишда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи ҳамда номзодлар томонидан ушбу лавозимларга кўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.

7.8. Акциядорлар Умумий йиғилишида овоз бериш "жамиятнинг бир овоз берувчи акцияси – бир овоз" принципи бўйича амалга оширилади (жамият Кузатув кенгаши аъзолари сайловлари бўйича номзодлар сонига қараб, қанча бўлса шунча овоз берилган ҳоллар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари).

7.9. Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида овоз берилганда овозлар овоз берувчиларга овозберишнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.

7.10. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир неча масала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюлеттенининг умуман ҳақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.

7.11. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ва жамият кузатув кенгаши томонидан тузилиб, аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади .

7.12. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.

7.13. Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида Саноқ комиссияси Кузатув кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги функцияларини амалга оширади:

- овоз бериш бюллетенларини ва Умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюлеттенлар ҳисобини олиб боради.

7.14. Акциядорлар Умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги Умумий йиғилиши томонидан сайланган Саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;

- ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;

- овоз бериш бюлетенларини ва Умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти (материаллари)ни беради;

- акциядорлар Умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.

7.15. Таркиби бўлиб ўтаётган акциядорлар Умумий йиғилиши давомида тасдиқланган Саноқ комиссияси:

- акциядорлар Умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;

- акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;

- овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

- овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;

- овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;

- овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;

- овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

7.16. Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади. Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сўрғичланади ва сақлаб қўйиш учун жамиятнинг архивига топширилади. Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар Умумиййиғилиши баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.

VIII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

8.1. Акциядорлар Умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир Умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.

8.2. Кузатув Кенгаши раиси Умумий йиғилишнинг Саноқ комиссиясини, раисини ва котибини сайлашни таклиф этади.

8.3. Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган Умумий йиғилиш раисини тасдиқлаш бўйича овоз бериш очиқ усулда ўтказилади.

8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.

8.5. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис муҳокама қилинаётган масала бўйича акциядорлар Умумий йиғилишида бош принципдан: ҳар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳал этилади.

8.6. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар Умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.

Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис акциядорлар Умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.

IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁНИ

9.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

9.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;

- жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;

- умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;

- умумий йиғилишнинг раиси ва котиби;

- йиғилиш кун тартиби;

- маърузаларнинг асосий қоидалари;

- овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

- йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.

9.5. Акциядорлар Умумий йиғилиши баёни акциядорлар Умумий йиғилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.

9.6. Саноқ комиссиясининг овоз бериш якунлари бўйича баёни йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда Умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.

9.7. Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан муҳрланади ҳамда сақлаб қўйиш учун жамиятнинг архивига топширилади.

X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ

10.1. Акциядорлар Умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган ва баённомада акс эттирилмаган бўлса, жамият Кузатув кенгаши амалга оширади.

10.2. Акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорлари Умумий йиғилишда ҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.

 

 

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик
жамиятининг “Акциядорларнинг Умумий
йиғилиши тўғрисида”ги Низомига 1-илова

                                

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти акциядорларининг ________йил "______" да ўтказиладиган Умумий йиғилишининг қайд қилиш рўйхати

Акциядорнинг фамилияси, исми,отасининг исми (номи) Шахсий счети рақами Овоз берувчи акциялар сони Акциядорнинг имзоси (Вакил бор бўлса тўлдирилади)

Вакилнинг

фамилияси,

исми,

отасининг

исми

(номи)

Ишончнома рақами Ишончнома берилган сана Овоз берувчи акциялар сони Вакилнинг имзоси
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
                   
                   
                   
                   

Умумий йиғилишнинг барча рўйхатдан ўтказилган қатнашчилари________киши, овоз берувчи акциялар_________________ дона.

Кворум мавжудлиги (овоз берувчи акцияларнинг Умумий сониданфоизларда)_________________ %

Саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари:

 

 

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик
жамиятининг “Акциядорларнинг Умумий
йиғилиши тўғрисида”ги Низомига 2–илова

                                

__________йил "____"___________да акциядорларнинг йиллик (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишида овоз бериш учун «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятининг __________та овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорининг _________сон бюллетени

(Овозлар сони)

Кун тартибидаги масала

Тарафдор

Қарши

Бетараф

1

 

 

 

 

2

 

 

 

 

3

 

 

 

 

...

 

 

 

 

                                              

       Фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари__________

                                                               ________

                                                                 (имзо)

       * Қайд этиш рўйхати бўйича акциядорнинг рақами кўрсатилади.

                                            

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик
жамиятининг “Акциядорларнинг Умумий
йиғилиши тўғрисида”ги Низомига 3–илова

                                

ИШОНЧНОМА

       Мен,«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятининг _______та оддий акцияга (ва та_____ имтиёзли акцияларигаэгаллик қилувчи) ______________________________________ менга тегишли барча акциялар билан овоз беришда акциядорлар йиғилишида менинг манфаатларимни ифодалаш учун ______________________________________га ишонч билдираман.

            Менинг манзилим:                         Вакилнинг манзили:

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       Паспорт                             Паспорт

       серия_________N___________     серия__________ N____________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       берилган _________________     берилган_____________________

       Ишончнома   200_ йил____________дан 20_____йил_____гача ҳақиқийдир

       Акциядорнинг имзоси_________   Сана_________________

       Акциядорнииг шахсий имзосини тасдиқлайман.

       Нотариус ________________

       Имзо_____________________               Сана_____________________

       М.Ў.

 

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик
жамиятининг “Акциядорларнинг Умумий
йиғилиши тўғрисида”ги Низомига 3а–илова

ИШОНЧНОМА

       Мен, «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятининг акциядори ҳисобланувчи, ____та оддий (ва та___ имтиёзли) акцияга эгаллик қилувчи___________________________нинг

                                                                                                     (юридик шахснинг номи)

раҳбари (директори, раиси)   ____________фуқаро____________________га акциядорлар йиғилишида барча тегишли акциялар билан ________________________нинг манфаатларини

(юридик шахс номи)

ифодалашга ишонч билдираман.

           Акциядорнинг манзили:               Вакилнинг манзили:

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

                        Банк реквизитлари:               Паспорт серия______ N____

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       __________________________     _____________________________

       20___йил "_____"______дан     20__йил "____" гача амал қилади

       амал қилади.

       Раҳбарнинг имзоси _________

                                   М.Ў.

       Акциядорнинг шахсий имзоси _______________________

       тасдиқлайман:   __________________________________

       Нотариус_________________________

       Имзо____________________               Сана_______________

       М.Ў.

                                      

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик
жамиятининг “Акциядорларнинг Умумий
йиғилиши тўғрисида”ги Низомига 4–илова

 

Билдиришнома

Ҳурматли ___________________________________

Жиззах вилояти Жиззах шаҳри, «А»-саноат ҳудудида жойлашган «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти Сизга 20___ "___"_________________ соат________минутда манзилида жамиятимиз акциядорларининг йиллик (навбатдан ташқари) йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 20__йил "___"________даги ҳолатига кўра тузилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 20__йил "___"________даги ҳолатига кўра тузилади.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1.

2.

3.

....

Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар Умумий йиғилишининг қуйидаги материаллари билан танишишингиз мумкин:

1.

2.

3.

...

Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши сўралади.

«Жиззах аккумулятор заводи» АЖ Кузатув кенгаши.

 

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик
жамиятининг “Акциядорларнинг Умумий
йиғилиши тўғрисида”ги Низомига 5–илова

                                

Акциядор__________________нинг Акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритиш тўғрисидаги таклифи

       Талабнинг мазмуни (таклиф)

       __________________________________________________________

       __________________________________________________________

       __________________________________________________________

       __________________________________________________________

       __________________________________________________________

       __________________________________________________________

       Жами акциялар сони_____________

       шу жумладан

       овоз берувчи акциялар сони______________та (АЖ жами овоз берувчи

       акцияларнинг камида 1 %и)

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти

       Ф.И.О.______________________           ____________________

                                                    (имзо, сана)

 

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик
жамиятининг “Акциядорларнинг Умумий
йиғилиши тўғрисида”ги Низомига 6–илова

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти

Акциядор__________________нинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ҳақидаги талаби

Талабнинг мазмуни (акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши

чақирилишининг сабаби)

       ____________________________________________________________

       ____________________________________________________________

       ____________________________________________________________

       ____________________________________________________________

       Жами акциялар сони____________

       шу жумладан

овоз берувчи акциялар сони___________та (АЖ жами овоз берувчи

акцияларининг камида 10%и)

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти

Ф.И.О._________________                 __________________

                                                (имзо, сана)

                                              

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик
жамиятининг “Акциядорларнинг Умумий
йиғилиши тўғрисида”ги Низомига 7–илова

                                

Кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказишни ташкил этиш

ТАРТИБИ

1. Мазкур Тартиб акциядорлик жамиятини бошқаришда қатнашиш, акциядорлик жамиятининг жорий ваколатини унча яхши билмай ва ноҳалол бошқариш сабабли уларнинг манфаатларига зарар етказмаслик юзасидан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда акциядорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Кузатув кенгаши фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш учун қуйидагилар асос бўлади:

       - Кузатув кенгашини қарори;

       - жамият тафтиш комиссияси ёки аудиторнинг талаби;

       - талаб қўйилаётган санада жамиятнинг камида 5 фоиз овоз берувчи акцияси эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар)нинг талаби.

3. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабларнинг сабаби ҳисобланади:

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Уставга, акциядорлар Умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;

- жамиятга зарар келтирганлик, акциядорларнинг мулкий хуқуқларига зиён етказиш, шу жумладан ишлаб чиқариш молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг асоссиз равишда камайиб кетиши билан боғлиқ зиён етказганлик;

- жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг пайдо бўлиш хавфи, давлат бюджети, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор қарздорлик.

4. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб Кузатув кенгашига берилади ва унда аниқ сабаблар хамда уларнинг асослилиги кўрсатилган ҳолда йиғилишнинг кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномада Кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масаладан ташқари кун тартибига Кузатув кенгашнинг янги таркибини сайлаш масаласини киритиш алоҳида таклиф бўлиши керак.

Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш масалаларини йиғилиш кун тартибига киритиш ишлаб турган Кузатув кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилгандан сўнггина Умумий йиғилишда амалга оширилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома акциядор (акциядорлар)дан тушган холларда унда унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган ҳолда йиғилиш чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) бўлиши керак.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабнома уни чақиришни талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5. Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас ва акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талабнома тақдим этилган пайтдан бошлаб кечи билан 30 кундан сўнг уни чақиришни таъминлашга ёки 10 кун давомида уни чақиришни рад этиш тўғрисида асосли жавоб беришга мажбурдир.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ёки асосли равишдаги рад этиш тўғрисидаги Кузатув кенгаши қарори ҳақидаги жавоб қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб кечи билан уч иш кунида уни чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.

6. Кузатув кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Агар белгиланган муддатлар давомида Кузатув кенгаш томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган ёки уни чақиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

 

catalog

Предлагаем Вашему вниманию широкий ассортимент аккумуляторов для разных моделей автотранспорта.

Подробнее...

Copyright © 2015 Акционерное общество «Джизакский аккумуляторный завод».
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна. Разработка сайта: ayuda Ayuda Group.