uzavtosanoat

АО "Джизакский аккумуляторный завод"

 

«Жиззах аккумулятор заводи»

очиқ акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2014 йил 27 ноябрдаги

умумий йиғилишида тасдиқланган

 

 

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти

Тафтиш Комиссияси тўғрисида

НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва кейинги ўринларда «Жамият» деб аталувчи«Жиззах аккумулятор заводи»акциядорлик жамиятининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, «Жиззах аккумулятор заводи»акциядорлик жамиятиТафтиш Комиссиясининг ваколат ва вазифаларини, уни сайлаш тартиби, унинг аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

II. Тафтиш Комиссиясининг ВАКОЛАТЛАРИ

2.1. Тафтиш комиссияси Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти назоратини амалга оширади.

Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари Жамиятнинг ижроия органлари таркибига киришлари мумкин эмас ва ўз фаолиятларини Жамиятнинг Уставига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширадилар.

2.2. Тафтиш комиссияси акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан 1 йил муддатга сайланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

2.3. Тафтиш комиссияси қуйидагиларни амалга оширади:

  • бухгалтерия ҳисоботини ва молиявий ҳужжатларни тафтиш қилиш;
  • бухгалтерия ва статистик ҳисоботларнинг амалдаги қонунчиликка тўғри келишлигини таҳлил қилиш;
  • Жамиятнинг иқтисодий ҳолатини кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, жамиятнинг молиявий ҳолатини тахлил қилиш;
  • давлат тўловларининг тўғри хисобланганлигини ва ўз вақтида бюджетга ўтказилишини тафтиш қилиш;
  • Жамият бошқарув органлари томонидан қабул килинган карорларнинг тўғрилигини назорат қилиш;
  • йиллик бухгалтерия ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни акциядорларнинг умумий йиғилишигача тафтиш қилиш.
  • молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятларида ўрнатилган норматив, қоидаларга ва давлат стандартларига риоя қилинаётганлигини текшириш;
  • Жамият молиявий аҳволининг таҳлили, унинг тўлов қобилияти, тугатилиши, ўз ва заём маблағлари нисбати, Жамиятнинг иқтисодий ҳолати яхшиланишига резервларнинг таъсири;
  • Жамиятни бошқаришни яхшилаш учун тавсияларни ишлаб чиқариш;
  • солиқ инспекцияси, статистик ва бошқа давлат бошқаруви органлари учун тузилган баланс, ҳисобот ҳужжатларининг тўғрилигини текшириш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши қарорларининг таҳлили;
  • Жамият ҳужжатларига, агар улар амалдаги қонунчиликка ва норматив актларга мос келмаслиги аниқланганда, таклифлар киритиш.

2.4. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни текширишни Тафтиш комиссияси солиқ тизимлари, прокуратура, департамент томонидан текширилган ҳисобот даврларидан бошқа даврлар бўйича танлаб текширишни амалга оширади.

2.5. Тафтиш комиссиясининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборатдир:

  • Жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни биринчи талаби бўйича олиш;
  • Жамият манфаатларига зиён етказилиши хавфи келиб чиққанда ёки мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган суиистъемоллар аниқланган ҳолларда ваколатли шахслардан Кузатув кенгашининг ёки акциядорлар Умумий йиғилишининг мажлислари чақирилишини талаб қилиш;
  • Жамият Бошқарув органлари, унинг бўлинмалари, хизматлари олдида ходим ўз мажбуриятларини бузган ҳолда, унинг жавобгарлиги тўғрисида масалани қўйиш.

2.6. Тафтиш комиссиясининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • текширув доирасига тегишли ҳар қандай ҳужжатларни муфассал равишда ўрганиб чиқиш;
  • Жамиятни Кузатув кенгашининг, Бош директорнинг қарорлари, ёзма ҳисоботлар шаклида амалга оширилган текширув ва тафтишларни натижаларини, Жамиятнинг бошқарув органи мажлисидаги кўриб чиқилган масалалар тўғрисидаги ахборотларни ўз вақтида акциядорлар эътиборига етказиш;
  • тижорат сирига риоя қилиш;
  • Жамият манфаатларига аниқ хавф етказилиши келиб чиққанда акциядорлар Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш.

2.7. Тафтиш комиссияси Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини камида йилда бир марта ва шунингдек Кузатув кенгашининг, акциядорлар умумий йиғилишининг топшириғи бўйича, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бешфоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан ва ўзининг ташаббуси бўйича жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширади. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамият молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

2.8. Тафтиш комиссияси ўтказган текширувлар натижаларини Жамиятнинг умумий йиғилишига ёки Кузатув кенгашига тақдим қилади. Текшириш натижаси бўйича далолатнома Тафтиш комиссияси аъзолари ва Жамиятнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланиши шарт.

2.9. Тафтиш комиссияси йиллик текширув натижалари бўйича, молиявий ҳисобот ва бухгалтерлик ҳисоби юритилиши тартибига биноан, ўз хулосаларини илова қилган ҳолда ҳисоботни Кузатув кенгашига тақдим этади.

2.10. Тафтиш комиссиясининг иши қониқарсиз деб топилган ҳолларда, уни қайта сайлаш тўғрисидаги масала акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ҳал қилинади.

III. КОМИССИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА МАЖЛИСЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

3.1. Комиссия акциядорлар умумий йилишида 3 киши миқдорида сайланади.

Тафтиш комиссияси ўз таркибидан комиссиянинг раисини сайлайди.

Жамият Тафтиш комиссия аъзосига ушбу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) билан ёки ўриндошлик асосидафаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.

3.2. Тафтиш комиссиясининг мажлислари тасдиқланган режа бўйича, текширув ёки тафтиш бошланишидан олдин ва у тугагандан сўнг ўтказилади.

Тафтиш комиссиясининг кечиктириб бўлмайдиган қарорини талаб қилувчи бузилишлар аниқланган ҳолларда комиссия аъзоси комиссиянинг фавқулоддаги мажлиси чақирилишини талаб қилиши мумкин.

3.3. Комиссия мажлисида Тафтиш комиссиясининг аъзоларидан камида 50% қатнашса, у тўла ҳуқуқли деб ҳисобланади.

3.4. Тафтиш комиссиясининг актлари ва хулосалари кўпчилик овози билан тасдиқланади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эгадир. Овозлар тенг келган ҳолларда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи деб ҳисобланади.

3.5. Қабул қилинган қарор билан рози бўлмаган ҳолларда, Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўзининг алоҳида фикрини баённомага киритишни талаб қилиши мумкин, шунда у қабул қилинган қарор учун жавобгар бўлмайди.

3.6. Комиссиянинг раиси мажлисларнинг чақирилиши ваўтишини, жорий фаолиятни, Тафтиш комиссиясининг мажлис баённомалари юритилишини ташкил этади, унинг номидан чиқувчи ҳужжатларни имзолайди, комиссиянинг акт ва хулосаларини адресатларгача етказади.

IV. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУКЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Тафтиш комиссиясининг аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • комиссия мажлисида шахсан қатнашиш, музокара қилинаётган савол бўйича регламент билан белгиланган вақт ичида сўзга чиқиш;
  • Жамият фаолияти натижалари, ишларнинг жорий ҳолати тўғрисида тўлиқ ва тўғри ҳолда ишлаб чиқариш ва молиявий маълумотларни олиш.

4.2. Тафтиш комиссияси аъзосининг мажбуриятлари:

  • ўзи масъул бўлган мажбурияларни аниқ бажариш;
  • комиссия мажлисларининг меъёрли ишини таъминлаш;
  • Тафтиш комиссиясининг ваколатларига тегишли бўлган масалаларнинг ечилишида иштирок этиш.

V. Тафтиш комиссиянинг жавобгарлиги

5.1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўтказилган текширув натижасидаги хулосалар учун жавобгардирлар.

5.2. Тафтиш комиссияси аъзоларининг жавобгарлиги амалдаги қонунчилик ва Жамият Уставига асосан белгиланган.

 

catalog

Предлагаем Вашему вниманию широкий ассортимент аккумуляторов для разных моделей автотранспорта.

Подробнее...

Copyright © 2015 Акционерное общество «Джизакский аккумуляторный завод».
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна. Разработка сайта: ayuda Ayuda Group.