uzavtosanoat

АО "Джизакский аккумуляторный завод"

«Жиззах аккумулятор заводи»

очиқ акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2014 йил 27 ноябрдаги

умумий йиғилишида тасдиқланган

 

 

«Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисида

НИЗОМ

 

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва кейинги ўринларда «Жамият» деб аталувчи «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашини (кейинги ўринларда матнда «Кузатув кенгаши» деб юритилади) ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

2. Кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ва уставда фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

3. Жамият Кузатув кенгаши 3 аъзодан иборат бўлиб 1 йил муддатга сайланади.

II. КУЗАТУВ КЕНГАШНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

4. Кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар тегишлидир:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- жамиятнинг устав фондини кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

- жамиятнинг Бош директорини сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- жамиятнинг Бош директорига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

- аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- қонун ва жамият уставига мувофиқ кузатув кенгашиваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

III. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИ САЙЛАШ

5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартибда Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан амалга оширилади.

6. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган ҳолда қайта сайланишлари мумкин. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори бўйича жамият Кузатув кенгашиниҳар қандай аъзоси (барча аъзолари)нинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.

7. Жамият Ижроия органи аъзолари Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг фаолиятини уларнинг ушбу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича фаолияти билан қўшиб олиб боришига йўл қўйилмайди.

Қонунда назарда тутилган тартибда Кузатув кенгашига жамиятнинг акциядорлари ҳисобланмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.

8. Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайлаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар устав ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

9. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни жамият кузатув кенгашининг битта номзодига тўлиқ беришга ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.

10. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

11. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

12. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.

IV. КУЗАТУВ КЕНГАШ РАИСИ

13. Жамият Кузатув кенгаши раиси, агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Кузатув кенгаши аъзолари томонидан унинг таркибидан Кузатув кенгашига сайланган аъзолар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.

14. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир, агар жамият уставида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.

15. Жамиятнинг Кузатув кенгаши раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, Акциядорлар умумий йиғилишини очади ва унда раислик қилади.

16. Жамият Кузатув кенгашининг раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатувчи кенгаш аъзоларидан бири бажаради.

17. Кузатув кенгаши раиси, Ижроия органи раҳбари билан тузилган шартномаларни жамият номидан имзолайди.

V. КУЗАТУВ КЕНГАШИ МАЖЛИСИ

18. Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгаши раисининг ўз ташаббуси билан, Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзоси ёки жамиятнинг Ижроия органи раҳбари, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.

19. Кузатув кенгаши йиғилишини ўтказиш учун кворум кузатув кенгашига сайланган аъзолар умумий сонининг 75 % идан кам бўлмаслиги керак.

20. Кузатув кенгаши аъзолари сони уставда назарда тутилган 75 фоиздан кам бўлиб қолган ҳолларда Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун жамият акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақиришга мажбурдир. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари фақат акциядорларнинг ана шундай Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

21. Жамият Кузатув кенгаши мажлисидаги қарорлар мажлисда қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.

22. Кузатув кенгаши бир аъзосининг овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

23. Масалалар ҳал этилаетганда кузатув кенгаш аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда Жамият кузатув кенгашининг раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

24. Жамият Кузатув кенгаши мажлисларида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлиснинг баённомаси йиғилиш ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирилмай тузилади.

25. Мажлис баённомасида:

  • уни ўтказиш жойи ва вақти;
  • мажлисда қатнашувчи шахслар;
  • мажлис кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш якуни;
  • қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.

26. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардирлар.

VI. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

27. Кузатув кенгаши аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Кузатув кенгаши мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
  • Кузатув кенгаши қарорига кўра муайян даврда акциядорлик жамиятининг фаолияти, уни ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;
  • Кузатув кенгашида ишлаганлик учун тақдирлаш пули (агар тақдирлаш пули тўлаш жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган бўлса) ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш.

Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатув кенгаши раиси томонидан Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

28. Кузатув кенгашининг жамият битишув тузишидан манфаатдор бўлган аъзоси ўз манфаатдорлиги тўғрисида Кузатув кенгашига битишув тузилиши пайтигача маълум қилиши шарт, битишув тўғрисидаги қарор эса Кузатув кенгаши томонидан, қонунда назарда тутилган ҳолларда, тегишли равишда Кузатув кенгаши аъзолари ёки бундай манфаатдорлиги бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

29. Кузатув кенгаши аъзолари, агар улар, уларнинг эр-хотинлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг аффиляция қилинган барча шахслари:

  • бундай битишувнинг томонлари ҳисоблансалар ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашсалар;
  • битишувларнинг томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг йигирма ёки ундан кўп акциялари (улушлар, пайлари) фоизига эга бўлсалар:
  • битишув томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлсалар, шахсий манфаатдорликка эга ҳисобланадилар.

30. Кузатув кенгаши аъзолари Кузатув кенгаши томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмас.

31. Кузатув кенгаши аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

32. Кузатув кенгаши аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини ҳалол, шунингдек акциядорлик жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГЖАВОБГАРЛИГИ

33. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатув кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.

34. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг умуман олганда камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатув кенгаши аъзосига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

catalog

Предлагаем Вашему вниманию широкий ассортимент аккумуляторов для разных моделей автотранспорта.

Подробнее...

Copyright © 2015 Акционерное общество «Джизакский аккумуляторный завод».
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна. Разработка сайта: ayuda Ayuda Group.